08:59 / 20.02.2018
6017

«Лейпциг» ютқазди, Бундеслиганинг кучли учлигида янги ном

Фото: Бундеслига

Германия чемпионатининг 23-турида «Айнтрахт» «РБ Лейпциг»ни енгди. Франкфуртдаги «Коммерцбанк-Арена» стадионида кечган учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиннинг 13-дақиқасида меҳмонлар жамоасининг франциялик форварди Жан-Кевин Огустен ҳисобни очганди. «Бургутлар» Тимоти Чэндлер ва Кевин-Принс Боатенг голлари билан жавоб қайтаришди.

Бу ғалаба эвазига «Айнтрахт» очколари сонини 39тага етказди ва Бундеслига турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди, «РБ Лейпциг» 38 очкоси билан тўртинчи ўринга тушди.

Германия чемпионати
23-тур

Айнтрахт Ф – РБ Лейпциг 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 13 Огюстен, 1:1 – 22 Чендлер, 2:1 – 26 Боатенг.
Айнтрахт Ф – Градецки, Сальседо, Абраам, Фалетт, да Кошта, Хасебе, Боатенг (Фернандес, 68), Чендлер, Вольф (Гачинович, 83), Аллер, Ребич (Йович, 80).
РБ Лейпциг – Гулачи, Лаймер, Орбан, Упамекано, Клостерманн, Кейта (Форсберг, 61), Ильзанкер, Демме (Поульсен, 46), Забитцер, Огюстен, Лукман (Вернер, 76).
Огоҳлантиришлар: Ребич (33), Вольф (38), Хасебе (47), Орбан (51), Чендлер (64), Боатенг (65), Фалетт (75), Клостерманн (81).

Тур ўйинлари

Фото: Бундеслига

Турнир жадвали

Фото: Бундеслига
Top