Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 30 терабайтлик сақлагични тақдим қилди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 15,36 Тб (терабайт) ҳажмга эга қаттиқ сақлагични (SSD) тақдим қилганди. Ушбу сақлагич маълумотларни сақлашнинг корпоратив тизимлари учун мўлжалланган.
Мана 2 йил ўтиб Samsung 30 Тбга эга янги сақлагични чиқаришини эълон қилди.
Янги сақлагич 512-гигабитли чиплар базасида қурилган. Сақлагич 30,72 Тб хотирага эга ва маълумотларни ўқиш ва ёзиш тезлигини мос равишда 2100 Мб/с ва 1700 Мб/с да таклиф қилади.

Samsung’нинг айтишича, SSD сериясида “одмироқ” моделлар ҳам намойиш қилинади: 15,36 Тб, 7,68 Тб, 3,84 Тб, 1,92 Тб, 960 Гб ва 800 Гб.
Компания ҳозирча янги сақлагичнинг нархини эълон қилмаган. Бироқ 15,36 Тб сиғимга эга сақлагич 10 минг доллар туриши ва ўша вақтдан бери хотира нархи сезиларли ошгани сабабли янги сақлагичнинг нархи 30 минг ёки 40 минг долларни ташкил қилиши мумкин, деб айтиш мумкин.
SSD (Solid state drive) – оддий қаттиқ дискдаги каби ҳаракатланувчи элементлари бўлмаган хотира сақлагичдир. SSD’да маълумотни сақлаш учун флеш-хотира ишлатилади. Оддий сўз билан айтганда, SSD катта флешкадир.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
13:10 / 29.10.2025