Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Алишер Султоновни қабул қилди
Фото: Sputnik
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов ва Қозоғистон бош вазири ўринбосари Аскар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
Ушбу давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари “Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон”(ТАПИ) газ қувурининг иккинчи босқичи ишга туширилиши, “Туркманистон – Афғонистон – Покистон” электр узатиш ва оптик-толали алоқа линияларига пойдевор қўйиш муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирларда ҳамда “Серхетабат – Тургунди” темир йўлининг очилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрган.
Туркманистон президентининг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари билан бўлиб ўтган учрашувида ижобий тажриба ҳамда икки халқнинг тарихий, маданий ва маънавий бирлиги асосига қурилган истиқболли ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.
А. Султонов ушбу тадбирлар аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, мазкур тарихий воқеалар минтақадаги барча давлатлар учун яқин қўшничилик муносабатларини, дўстона ривожланиш, ўзаро фойдали ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқичга айланишини таъкидлаб ўтди.
Туркманистон раҳбари Г. Бердимуҳамедов А. Мамин билан суҳбати доирасида Туркманистон – Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.
А.Мамин бундай трансмиллий лойиҳаларнинг амалга оширилиши Осий мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кучли туртки бериб, давлатлараро алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025