11:15 / 28.02.2018
14214

Тошкентда 22 ёшли қиз ўз қўшнисининг уйига ўғирликка тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 9 февраль куни соат 11:00ларда Мирзо Улуғбек тумани Марказ 1-даҳа 33-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Э. шу уйда  яшовчи А.К.нинг хонадонига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан пуллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида А.Э. қўлга олинган.

Top