Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг куёвига махфий маълумотларга кириш даражаси пасайтирилди
Фото: Getty ImagesKevin Lamarque/Reuters
Оқ уйнинг баъзи ходимларига, жумладан АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнерга махфий маълумотлардан фойдаланиш ички даражаси пасайтирилди. Бунга Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлига расмий шахсларнинг миллий махфий маълумотлардан фойдаланиши бўйича янги айбловлар қўйилгани сабаб бўлди, деб хабар бермоқда CNN Кушнер оиласидаги манбага асосан.
Хабар қилинишича, Кушнер ва Оқ уй бошқа ходимларининг ҳужжатлардан фойдаланиш даражаси «ўта махфий»дан «махфий»га туширилган. Бу эса улар айни дамда барча ички ҳужжатлардан фойдалана олмаслигини англатади.
Вазият билан таниш манбанинг маълум қилишича, Кушнер фойдаланиш даражаси пасайтирилганига оид қарорга рози ва уни яна кўтаришлари учун АҚШ президентига мурожаат қилмайди.
Мавзуга оид
19:38 / 03.12.2025
Москвадаги музокаралар: Уиткофф қисқичбақали чебурек ва пишлоқли нон еган. Кремл бошқа нарсалар ҳақида жим
11:53 / 12.11.2025
Белградда — Трампнинг куёви меҳмонхонасига қарши кўп минг кишилик норозилик
23:06 / 07.05.2025
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
01:05 / 23.08.2020