10:55 / 02.03.2018
4819

АҚШ пўлат ва алюминий импортига бож жорий этмоқда

Фото: Carlos Barria/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп пўлат ва алюминийга 25 ҳамда 10 фоизлик миқдорда бож жорий этилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

«Мен пўлатга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоизлик миқдорда бож жорий этиш ҳақида қарор қабул қилдим. Бу божлар узоқ вақт давомида амал қилади», - дея айтиб ўтди Трамп.

Шунингдек унинг таъкидлашича, тегишли чоралар келаси ҳафта қабул қилинади.

«Бизнинг пўлат қуйиш ва алюминий саноат (шунингдек, бошқа кўплаб соҳалар ҳам) ўн йиллаб вақт давомида савдонинг адолатсиз шартлари ва кўплаб мамлакатлар билан яхши ўйланмаган сиёсат (савдо муносабатлари) туфайли йўқ қилиб келинди», - дея ўз қарорига изоҳ берган Трамп твиттерда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ «мамлакат, компаниялар ва ишчилардан бундан кейин ҳам фойдаланишларига» йўл қўймаслиги шарт.

Top