12:01 / 02.03.2018
9521

Қирғизистонда милицияни полицияга ўзгартириш таклиф қилинмоқда  

Фото: sputnik.kg

Қирғизистонда милицияни полицияга ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов “Умумий хавфсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш сиёсати” миллий анжуманида маълум қилди. 

Унинг айтишича, милиция ва полиция ўртасида фарқ катта. Милиция бу собиқ иттифоқи замонларидан мавжуд милитаристик ташкилотдир. Унинг жамиятга таъсири кам. Полициянинг вазифаси эса жамият билан алоқа ва ҳамкорлик қилишдан иборат.  

Исоқовнинг қўшимча қилишича, у қўшни давлатларнинг полицияни татбиқ қилиш бўйича тажрибаларини ўрганиш топшириғини берган.

Top