Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жиноятчилик бир йилда 15,7 фоизга камайди
2017 йилда мамлакатимизда 73 минг 692 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 13 минг 720 тага ёки 15,7 фоизга камайган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов Халқаро Пресс клубнинг 7 март куни бўлиб ўтган сессиясида маълум қилди.
Фото: Халқаро Пресс клуб
Унинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида республикадаги мавжуд 8 минг 973 маҳалланинг 1 минг 79 тасида умуман жиноят содир этилмади. Бурҳонов жиноятлар камайиши борасида аниқ рақамларни ҳам келтириб ўтди. Жумладан:
- қотиллик 147 та, яъни 22 фоизга
- оғир тан жароҳати етказиш, бир-бирини уриш, пичоқлаш каби жиноятлар 108 тага
- номусга тегиш жинояти 105 та (21 фоиз)
- босқинчилик 106 та
- талончилик 221 та (21 фоиз)
- ўғирлик ва фирибгарлик кўпайиб бораётганига қарамай, ўғирлик 900 тага, фирибгарлик 591 та (5,7 фоиз)
- транспорт воситаларини олиб қочиш 6 фоиздан кўпроққа камайишига эришилди.
Мавзуга оид
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
20:37 / 23.12.2025
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
19:13 / 23.12.2025