Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби аёлларга ҳокимиятни беришга чақирди
Фото: Reuters
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларга йўллаган табриги давомида гендер тенглигига эришиш учун аёлларга ҳокимиятни бериш кераклиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар хизмати хабар бермоқда.
«Биз эркаклар етакчилик қилаётган дунёда яшамоқдамиз, унинг маданиятида ҳам эркаклар биринчи позицияларда. Бу ҳукуматлар, давлат органлари ва хусусий сектор, БМТ каби халқаро ташкилотларга ҳам алоқадор. Шу тариқа, гендер тенглигининг асосий масаласи – бу ҳокимият масаласи. Шунинг учун бизнинг энг асосий вазифамиз – аёлларга ҳокимият ва бошқарувни бериш», - дея айтиб ўтди Гутерриш.
Шунингдек унинг таъкидлашича, ташкилот катта раҳбарлар гуруҳида паритетга эришган, энди барча мамлакатларда БМТ бошқарувчилари даражасида шунга интилмоқда.
Мавзуга оид
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
08:43 / 12.01.2026
Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан куч ишлатилишини кескин қоралади
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026