Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия: Евроиттифоқ Трамп устидан ЖСТга шикоят билан чиқиши керак
Фото: Reuters
ГФР иқтисодиёт ва энергетика вазири Бригитте Циприс АҚШ президенти Дональд Трампнинг пўлат ҳамда алюминийга бож жорий этиш борасидаги режаларига қатъий жавоб қайтаришга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ўйлашимча, биз, Евроиттифоқ сифатида, бунга жавоб қайтаришимиз лозим, сабаби бу ЕИга тўғридан тўғри алоқадор нарса», - дея айтиб ўтди Циприс.
Унинг сўзларига кўра, «нима бўлган тақдирда ҳам, Европа Жаҳон савдо ташкилотига АҚШ устидан шикоят юбориши лозим».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Евроиттифоқни АҚШнинг пўлат ва алюминийга бож жорий этиш бўйича режаларига нисбатан қатъийлик кўрсатишга чақирганди.
Мавзуга оид
20:15
Немис ҳарбийларига Гренландияни дарҳол тарк этиш буюрилди - ОАВ
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026