Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИДнинг собиқ етакчиси синглисига ўлим жазоси берилди
Фото: Ahmad Al-Rubaye
Ироқнинг марказий жиноят суди ИШИДнинг Ироқдаги собиқ етакчиси Абу Умар ал-Бағдодийнинг синглисига ўлим жазоси берди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали маълум қилди.
Асли исми Ҳамид аз-Зауи бўлган террорчи 2006-2010 йилларда “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги бўлинмаси – “Ироқ ислом давлати”га бошчилик қилган, сўнгра бу бўлинма ИШИДга айланган. Террорчи АҚШнинг 2010 йилдаги авиазарбаси натижасида ўлдирилган ва унинг ўрнини ИШИДнинг амалдаги етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий эгаллаган.
ИШИДнинг собиқ етакчисининг синглиси жангарилар отрядларини логистик қўллаб-қувватлаш ва Мўсулда террорчилар ўртасида пулларни тақсимлашда айбдор деб топилган.
Суд вакили Абдулсаттор Барокдорнинг айтишича, ҳукм Ироқнинг террорчиликка қарши кураш ҳақидаги қонунига мувофиқ чиқарилган. Унинг айтишича, айбланувчининг эри ҳам террорчи бўлган ва аввалроқ ўлим жазосига маҳкум қилинган. Исми ошкор қилинмаган террорчи аёл дорга осиш йўли билан қатл этилади.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025