Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари учун эҳтиёт қисмлари йиғилиши мумкин
Фото: AP
Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар йиғилиши мумкин. Бу ҳақда 7 март куни Тошкентда Ўзбекистон-Корея форуми доирасида Evergreen Motor Group компанияси раиси Ким Чанг Кёнг маълум қилди.
«Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Марказий Осиёдаги муҳим савдо шеригидир. Форум доирасида Hyundai компанияси енгил автомобиллари учун эҳтиёт қисмларни йиғиш ва табиий ресурсларни қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди», деди Ким Чанг Кёнг.
Шунингдек маълум бўлишича, Evergreen Motors компанияси Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан серияли ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Evergreen Motors – KIA ва Hyundai’нинг МДҲдаги расмий дистрибьютори, деб ёзмоқда Spot.
Мавзуга оид
14:31 / 12.09.2025
Hyundai’нинг Америкадаги заводи очилиши рейдни деб 2 ойга кечикадиган бўлди
17:22 / 06.09.2025
Америкадаги Hyundai заводида миграцион операция: 500 га яқин киши қўлга олинди, Сеул Вашингтонни огоҳлантирди
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025