Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Трамп ва Ким Чен Иннинг эҳтимолий учрашувига муносабат билдирди
Фото: Reuters
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг эҳтимолий учрашувига изоҳ берди ҳамда у шунчаки суҳбат эмас, балки ядро муаммосини ҳал этишга йўл очиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, КХДР ва АҚШ ўртасида келишувга эришилганига нима сабаб бўлгани ҳақида фикр юритиш керак эмас. Шундай учрашув Корея ярим ороли атрофидаги вазиятни яхшилаш учун керак.
«Бу келишув бор экани муҳим, янада муҳими эса, бу келишувнинг амалга оширилиши. Бу шунчаки суҳбат билан эмас, балки Корея ярим ороли ядро муаммосига ечим топиш мақсадида тўла шаклли сиёсий музокаралар жараёнининг тикланишига йўл очиши билан муҳим бўлиши лозим», - дея маълум қилди Лавров.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
20:58 / 17.01.2026