Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тоттенҳэм» нохуш анъанани бузди
«Тоттенҳэм Ҳотспур» Англия премьер-лигасининг 30-турида «Борнмут» устидан йирик ғалабага эришди. Борнмутдаги «Виталити — Дин Корт» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда биринчи бўлиб мезбонлар ҳисобни очишди. 7-дақиқада Жуниор Станислас аниқ ҳаракат қилди. Лондонликлар клуби 35-дақиқада Деле Аллининг голи билан жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлимда «Борнмут» дарвозаси Сон Хин Мин томонидан ишғол этилди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Серж Орье якуний ҳисобни ўрнатди - 4:1.
Қайд этиш керакки, жорий мавсумда «шпорлар» биринчи бўлиб гол ўтказган ўйинида ғалаба қозона олмай келаётганди. Жамоа шу вақтгача 10та ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиб, фақат 5 дурангга эришган, 5 марта мағлуб бўлган.
30 турдан кейин «Тоттенҳэм» очколари сонини 61тага етказди ва Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда мустаҳкамланди. «Борнмут» 33 очкоси билан 12-ўринда.
Англия чемпионати
30-тур
Борнмут – Тоттенҳэм 1:4 (1:1, 0:3)
Голлар: 1:0 – 7 Станислас, 1:1 – 35 Алли, 1:2 – 62 Сон Хин Мин, 1:3 – 87 Сон Хин Мин, 1:4 – 90 Орье.
Борнмут – Бегович, Аке, Кук, Дэниэлс (Айб, 67), Смит, Гослинг, Кук, Станислас (Дефо, 76), Фрэнсис, Муссе (Кинг, 67), Уилсон.
Тоттенҳэм – Льорис, Санчес, Роуз (Триппьер, 81), Орье, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Дембеле, Алли (Сиссоко, 86), Сон Хин Мин, Кейн (Ламела, 34).
Огоҳлантиришлар: Роуз (18), Гослинг (61).
Мавзуга оид
15:54 / 08.11.2025
«МЮ» «Тоттенҳэм»га қарши, Италияда дерби, «Барселона»да яна қийин сафар. Кун ўйинлари анонси
12:29 / 28.09.2025
«МЮ», «Ливерпул» ва «Челси» ютқазди, «Сити»да йирик ғалаба, Германияда аномал ҳисоб
08:11 / 14.08.2025
«ПСЖ» камбэк амалга оширди ва Суперкубокни қўлга киритди
18:12 / 03.08.2025