Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент йўлларида максимал тезлик пасайтирилиши мумкин
Тошкент шаҳри йўлларида, халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, энг юқори тезлик пасайтирилиши мумкин. Бу ҳақда ШИИББ бошлиғи Рустам Жўраев 10 март куни бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
“Йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим билан боғлиқ ҳолатларни камайтириш бўйича ҳозирча алоҳида бир дастур мавжуд эмас. Бу йўналишда иш олиб борилмоқда. Айтайлик, шаҳар ИИББ ЙҲХБ ўз йўналишида, шаҳар ҳокимлиги ўз йўналишида айрим ишларни амалга оширмоқда. Аммо Тошкентда энг юқори тезлик асосан соатига 70 км сифатида белгиланган.
Баъзи жойларда, хусусан маҳаллаларда ва айрим мавзеларда бу чеклов соатига 50 ва ҳатто 30 км.ни ташкил этади. Аммо фуқаролар орасида ҳайдовчилик маданиятини оширмасак, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ўзаро бир-бирига нисбатан ҳурматини оширмасак, ҳар қандай чоралар ҳам ёрдам бермайди.
Биз дунё шаҳарларидаги максимал тезликларни ўрганганимизда, дунёнинг 29 мамлакатида максимал тезлик соатига 50 км билан чекланганини аниқладик. Лондонда, масалан, бу кўрсаткич соатига 48 кмни ташкил этади. МДҲга аъзо бўлган Қозоғистон, Россия ва Арманистон давлатларидаги шаҳарларда максимал тезлик 60 км/соат этиб белгиланган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, автомобилнинг қуруқ асфальт йўлда 60 км/с тезликда ҳаракатланганида тормоз йўли 70 км/соат тезликда ҳаракатланаётганига қараганда 12 метрга қисқаради”, - деди Рустам Жўраев очиқ мулоқотда.
Мавзуга оид
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
14:12 / 07.03.2026
Тошкентда юздан ортиқ қувват-станция тармоқдан узилди. Муаммо нимада?
10:01 / 07.03.2026
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
09:50 / 07.03.2026