Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совиб кетиши кутиляпти
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда 14 март кунидан бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутиляпти.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-14 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 12-13 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 мартда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 12-13 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, Ҳарорат 12-14 мартда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 13-14 мартда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 13-14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 12-15 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-14 мартда кечаси 3-8 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ ўртасида бўлади.
Мавзуга оид
12:24 / 12.01.2026
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026