14:07 / 13.03.2018
15726
Реклама

Андижон ва Наманган шаҳарларида IMZO шоурумлари очилди

Фото: Imzo

Фарғона водийсининг икки шаҳри аҳолиси, узоққа бормасдан, яъни ўз шаҳарларида, IMZO маҳсулотларининг ассортименти билан танишиш ҳамда сифатли пластик ва алюмин дераза ва эшикларига буюртма қилиш имкониятларига эга бўлдилар.

8 март куни Наманган ва Андижон шаҳарларида IMZO энергия тежовчи деразаларининг етакчи ишлаб чиқарувчисининг расмий шоурумлари тантанали равишда очилди. Ҳавога учирилган шарлар, қизил йўлкалар, карнай-сурнай садолари байрам нафасини юзага келтирди. Бу ерга келган меҳмонларда кўпроқ кўргазма заллари ва у ердаги IMZO маҳсулотларининг кенг танлови мавжудлиги катта таассурот қолдирди.

Фото: Imzo

Ҳар бир шоурумнинг майдони 140 квадрат метр бўлиб, бу ерда тайёр маҳсулот намуналари: алюмин ва пластик профилдан ясалган дераза ва эшиклар, фасад тизимлари, сурма ва буклама тизимлари, рольставни, секцияли дарвоза, мдф эшиклари ва тўсиқлар тақдим қилинди. Ташриф буюрганлар исталган рангни, тузилишни танлашлари ва тайёрлашга буюртмани расмийлаштиришлари мумкин. IMZO мутахассислари 24 соат ичида объектга бориб, керакли ўлчамларни олишади. Буюртма автоматлашган фабрикага юборилади, сўнгра тайёр бўлган маҳсулот ўрнатиб берилади. Барча босқичлар қатъий сифат назоратидан ўтади.

Фото: Imzo

«Шаҳримизда энергия тежовчи деразалар сотиб олиш мумкинлигидан жуда хурсандман. Ўлчаш, маҳсулотни етказиб бериш ва ўрнатиш хизматларига пул тўламайсиз, чунки IMZO буларни бепул бажаради», - дейди Андижондаги шоурумда қатнашган илк ташрифчилардан бири - Раҳмон Утебоев.

Компания дастлабки икки йил ичида Тошкент бўйлаб 22 та шоурум очди. Жорий йилда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб шоурумларнинг очилиши режалаштирилмоқда ва бу Андижон ва Намангандан бошланди.

Фото: Imzo

Шоурум манзиллари: Андижон ш., Бобур к., 107-уй,

Мўлжал: « Hamkor Business Centre » (+99898 305 02 22)

Наманган ш., Алишер Навоий к., 18-а уй (+99897 256 00 05)

Иш тартиби: ҳар куни 8:30 дан 19:30 гача

Ягона маълумот маркази: +99871 2077777

Реклама ҳуқуқи асосида

Top