Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда давлат аппарати тузилмаси бўйича катта ислоҳот бошланяпти
Фото: Reuters
Хитой давлат органлари аппаратида кенг кўламли ислоҳотга тайёргарлик кўряпти. Тегишли лойиҳа мамлакат олий қонунчилик органи – Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишига юборилган, деб хабар қилмоқда «Синьхуа».
Хусусан, Хитой ҳукумати Банк фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш бўйича давлат қўмитаси, шунингдек, Суғурта фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш бўйича давлат қўмитасини тугатмоқчи. Уларнинг ўрнига Банк ва суғурта фаолиятини назорат қилиш бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади.
Бундан ташқари, ХХРда иммиграция устидан назоратни кучайтириш режалаштирилган, шу сабабдан мамлакатда Иммиграцион масалалар бўйича бошқарма пайдо бўлади.
Шунингдек Хитой Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқармани ташкил этмоқчи.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026