Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 март куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, Устюртда кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, Хоразм вилоятида 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 7-12, Сурхондарё вилоятида кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
12:24 / 12.01.2026
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026