11:50 / 15.03.2018
8763

2018 йил учун статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартириш киритилди 

Фото: Yahoo Finanza

Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2018 йил учун статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари Давлат статистика қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2956, 19.12.2017 й.) билан тасдиқланган. 
 
Ҳужжат билан битта ҳисобот шакли ўзгартирилди ва иккита янги шакл жорий қилинди. Шу тариқа, уларнинг умумий сони 103дан 105га етди.
 
3-саноат (чораклик) шакли қайта номланди – илгари «Тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот» дейиларди, энди эса «Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот» деб номланди.
 
Ҳисобот таркиби ўзгармади. Худди илгаригидек, у 2 бўлимдан иборат: маҳсулот ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш бўйича кўрсаткичлар. Ҳисоботни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда иштирок этадиган ташкилотлар чоракда бир марта топширадилар. 
 
Қуйидаги ҳисобот шакллари жорий қилинди:

Ҳужжат 12.03.2018 йилдан кучга кирди.

Top