14:17 / 15.03.2018
17197

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голлари эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифи бўлишга номзодларни эълон қилди.

Совринга «Барселона» ҳужумчилари Лионель Месси ва Усмон Дембеле («Челси»га (3:0) қарши ўйиндаги голлар),

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала («Тоттенҳэм»га (2:1) урган голи),

«Базель» футболчиси Михаэл Ланг («Манчестер Сити»га (2:1) урган голи)

«Севилья» ҳужумчиси Виссам Бен Йеддер («Манчестер Юнайтед» (2:1) дарвозасига урган голи) номзодлик қилмоқда.

Ғолиб номи УЕФА сайтида ўтказиладиган сўровномадан сўнг аниқланади.

Top