08:23 / 15.03.2018
13296

Европарламент КХДР билан махфий музокаралар ўтказганини тан олди

Фото: AP Photo/Geert Vanden Wijngaert

Европа парламенти делегациясининг маълум қилишича, КХДР ҳукумати билан уч йил давомида махфий музокаралар олиб борилган. Бу ҳақда Telegraph хабар бермоқда.

Делегация етакчиси Нирж Дейванинг айтишича, Европарламент депутатлари уч йил давомида шимолий кореялик амалдорлар, жумладан вазирлар билан 14 маротаба учрашишган. Махфий мулоқот Пхеньянни ядро дастуридан воз кечишга ишонтиришга йўналтирилган бўлган.

«Биз юқори мансабли шимолий кореяликлар билан махфий тарзда 14 маротаба учрашганмиз. Биз ўзимиз учун хавотирга сабаб бўлаётган нарсалар ҳақида гапирганмиз, улар эса ўзларига ёқмаётган ҳолатларни тушунтиришган», - дея айтиб ўтди депутат.

Дейванинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр экани ҳақидаги баёнотларидан сўнг, бу маълумотни ошкор этишга қарор қилган.

Top