Ўзбекистон | 08:27 / 16.03.2018
30701
1 дақиқада ўқилади

Америкада ўзбекистонлик 11 ёшли бола Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди

Фото: Stapico

Асли ўзбекистонлик бўлган 11 ёшли Иброҳим Рустам Тадбир АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳрида Америка мусулмонлар уюшмаси томонидан ташкил этилган Қуръон мусобақасида ғолиб бўлди.

“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, Иброҳим оиласи билан океан ортига кўчиб борган бўлиб, Флорида штати Орландо шаҳридаги нафақат диний, балки дунёвий билимлар ўргатиладиган Ал-Бухорий номидаги Ислом марказида таълим олган.

Мазкур танловда қарийб йигирмага яқин давлат арбоблари, дунёнинг турли давлатларидан келган 45дан зиёд талабалар иштирок этди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид