02:08 / 19.03.2018
6807

Бундеслига. "Лейпциг" ўз тарихида илк бор "Бавария"ни енгди

Фото: Twitter/RBLeipzig_EN

Германия чемпионатининг 27-турида кутилмаган натижа қайд этилди. 

"Лейпциг" майдонига сафар қилган "Бавария" кутилмаганда мағлуб бўлди. 

12-дақиқада Вагнер гол уриб, "Бавария"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Кейта ҳисобни тенглаштишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 11-дақиқадасида эса Вернер жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

Шуни қайд этиш керакки, 2009 йилда асос солинган "Лейпциг" ўз тарихига илк маротаба "Бавария" устидан ғалаба қозонди. 

РБ Лейпциг – Бавария 2:1

Голлар: 0:1 – 12 Вагнер, 1:1 – 37 Кейта, 2:1 – 56 Вернер.
РБ Лейпциг – Гулачи, Лаймер, Упамекано, Конате, Кейта (Форсберг, 69), Ильзанкер, Забитцер (Вернер, 10; Огюстен, 83), Кампль, Брума, Демме, Поульсен.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Бернат (Рибери, 61), Руди, Киммих (Рафинья, 79), Хамес (Левандовски, 72), Видаль, Мюллер, Вагнер.
Огоҳлантиришлар: Кампль (34), Руди (40), Зюле (42), Кейта (63), Рибери (63), Гулачи (82), Левандовски (82).

Top