Жаҳон | 09:05 / 19.03.2018
9304
1 дақиқада ўқилади

Украина Германия собиқ канцлерига нисбатан санкциялар жорий этишга чақирди

Герхард Шрёдер Путин билан/ Фото: РИА Новости

Евроиттифоқ Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдерга нисбатан санкциялар жорий этиши керак, сабаби у Россия иштирок этаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин Германиянинг Bild нашри билан суҳбатда айтиб ўтди.

«Герхард Шрёдер – Путинни бутун дунё миқёсида илгари сураётган энг муҳим шахслардан бири. Шунинг учун Евроиттифоқ бу вазиятда қандай ҳаракат қилиши мумкин эканини текшириб кўриш даркор», - дея аниқлик киритди у.

Климкиннинг сўзларига кўра, санкциялар нафақат Россия ҳукумати аъзолари ва давлат компанияларига алоқадор бўлиши керак, балки «Москва манфаатини хорижда илгари сураётганларга» ҳам тегишли бўлиши лозим.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид