Жаҳон | 14:20 / 20.03.2018
14669
1 дақиқада ўқилади

Польша президенти Путинни сайловдаги ғалаба билан табрикламайди 

Фото: Clashot

Польша президенти Анжей Дуда Владимир Путинни президентлик сайловларидаги ғалаба билан табрикламасликка қарор қилди. Бу ҳақда RMF FM эфирида Польша президенти канцелярияси бошлиғи Кшиштоф Шчерский айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Дуда ҳозирги пайт табриклар учун қулай вақт эмас, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у Польша президенти Путинга инаугурациядан сўнг қутлов телеграммасини юбориши мумкин эканини истисно этмади.

Аввалроқ АҚШ Оқ уй расмий вакили Ҳоган Гидли идора режаларида Владимир Путинга қутлов қўнғироғини амалга ошириш бўлмагани ҳақида маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид