18:10 / 20.03.2018
8519

Тошкент вилоятида “Спарк” салонидан пневматик тўппончани ўмаришди

Фото: Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жиноят содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 19 март куни Янгибозор қўрғони Чирчиқ маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 22 февраль куни соат 14.00ларда номаълум шахс Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида қаровсиз қолдирилган “Спарк” русумли автомашинаси салонидан, унга тегишли “САМО Р-23” русумли пневматик тўппончаси ва 3.000.000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юқоричирчиқ тумани Кавардон даҳаси Механизатор кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ж.Х. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Top