Жаҳон | 11:14 / 21.03.2018
10445
1 дақиқада ўқилади

Мьянма президенти истеъфога чиқди

Фото: Reuters

Мьянма президенти Тхин Чжо лавозимида икки йил ишлаганидан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилди.

Бу ҳақда Channel NewsAsia расмий баёнотга асосан хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, собиқ президент «ҳозирги мажбуриятларидан дам олиш» учун лавозимини тарк этишга қарор қилди.

Тхин Чжо ўз лавозимини 2016 йилнинг мартидан бери эгаллаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мьянмалик роҳингяларнинг Бангладешга қочиши давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид