Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди.
Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида вилоятнинг салоҳияти, шаҳар ва туманларнинг кўргазмалари, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Давлатимиз раҳбари вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиздаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.
Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев мазкур боғда ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйди.
«Ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари бўлган ушбу шоирлар замондош, ҳамфикр бўлган. Уларнинг адабий мероси бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда», дейилган хабарда.
Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашди. Президент улар билан суҳбатда аждодларимизнинг маънавий мероси халқларимизнинг умумий бойлиги экани, уни ўрганиш азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.



Мавзуга оид
14:05
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
08:00 / 16.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг опий фош этилди
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
21:15 / 11.12.2025