Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини ишдан бўшатди
Фото: Susan Walsh/AP
АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер лавозимидан озод этилди.
«Мен Герберт Макмастерга хизмат учун жуда миннатдорман, у ажойиб ишни амалга оширди ва менинг дўстим бўлиб қолади», - дея ёзган Трамп.
АҚШ етакчисининг твиттерда хабар қилишича, эндиликда бу лавозимни Жон Болтон эгаллайди.
«Мен Жон Болтон миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчим бўлиши ҳақида хабар қилишдан хурсандман», - дея ёзди Трамп.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Болтон ушбу лавозимга расман 9 апрель куни тайинланади.
Мавзуга оид
16:03
«Бир йил олдин мамлакатимиз жонсиз эди». Трамп халққа мурожаат қилди
09:50
Bloomberg: АҚШ тинчликдан бош тортгани учун Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда
09:30
Politico: АҚШ ва РФ дам олиш кунлари Майамида музокара ўтказади
09:11