Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда парламент сайлови якунланди
© РИА Новости / Рамиль Ситдиков
Туркманистонда мамлакат парламенти – межлисга сайловларда овоз бериш жараёни якунланди.
Одатга кўра, сайловда юқори давомат қайд этилди.
Мамлакат Марказий сайлов комиссияси овоз бериш учаскткалари ёпилишига 2 соат вақт қолганида берган маълумотга кўра, умумий сайловчиларнинг (3,2 миллион киши) 86,34 фоизи овоз бериб бўлганди. Якуний кўрсаткичлар кейинроқ маълум қилинади.
Сайловлар бир мандатли округлар бўйича ўтказилди. Депутатлар 5 йилга сайланади. Овоз беришда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғининг овозини тўплай олган номзодлар ғолиб деб ҳисобланади. Парламент сайловлари натижалари сайловлар ўтгандан кейин 7 кундан кеч бўлмаган давр ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.
Мавзуга оид
19:21 / 01.01.2026
Туман ҳокимлари кенгаш раиси лавозимидан кетди
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
10:11 / 29.12.2025
Косово сайловлари: ҳукмрон партия ғалаба қозонди
23:38 / 26.12.2025