11:20 / 26.03.2018
17294

Ҳарбий қисм командирларига «Нексия» автомобиллари берилди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Чирчиқ гарнизони офицерлар уйида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлигининг ўқув йили якунига бағишланган йиғилишда округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири номидан ҳарбий қисм командирларига «Нексия» русумли хизмат автомобилларини тантанали тарзда топширди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон президенти томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий ҳолати, жанговар тайёргарлигини янада ошириш борасидаги чора-тадбирлар ва унинг натижалари муҳокама қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўқув йили якунига кўра, бир гуруҳ илғор ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Top