Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жароҳати етказганлар ушланди – ИИВ
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 25 март соат 23.30ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспектори, кичик сержант Э.Эргашев ва ИИББ ЖТСБ ППХ бригадаси ҳайдовчиси, сафдор Б.Исроилов А.Фитрат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида шу кўчада шовқин солиб ҳаракатланиб келаётган 1991 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли ва 1992 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашиналарини тўхтатган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳайдовчи С.М. автомашинага тегишли ҳужжатларни тақдим қилаётганида иккала автомашинада маст ҳолда бўлган йўловчилари, 1990 йилда туғилган М.Ф., 1995 йилда туғилган Р.М., 1994 йилда туғилган Д.М. ходимларнинг олдига келиб фаол қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИББ ППХ ва ЖТСБ ППХ бригадаси сафдори К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Джураевлар ёрдамга келганида, уларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Джураевларнинг бош ҳамда юз қисмларига қўллари билан уриб жароҳат етказганлар.
Натижада сафдор К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Джураев ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида М.Ф., Р.М. ва Д.М. ушланган.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026