Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампга Россия билан фақат кучни кўрсатиб яқинлашишни маслаҳат қилишган
Фото: Carlos Barria / REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари уни Россияга нисбатан қаттиқ позицияда бўлишга кўндиришган. Бу ҳақда NBC News манбага асосан хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига, маслаҳатчилар Трампни Россия раҳбарияти фақат куч тилини тушунишига ишонтиришган. У фақат «қаттиқ позицияда бўлиб» Москва билан муносабатларни яхшилаши мумкинлиги айтилган.
Шу билан бирга, манбаларнинг таъкидлашича, Трамп АҚШ ва Россия муносабатлари яхшиланишидан ҳамон манфаатдор.
Шунингдек унинг фикрича, Россия унга қатор можароларга, жумладан Сурия муаммосига ечим топишда ёрдам беради.