Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистонга яна мингга яқин ҳарбий хизматчини юборди
Фото: Pinterest
Пентагон Афғонистонга яна мингга яқин ҳарбий хизматчи юборди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб TOLO News маҳаллий телеканали хабар қилди.
Юборилган ҳарбий хизматчилар 36та ҳарбий бўлинма орасида тақсимланди. Бундан ташқари, Пентагоннинг билдиришича, Афғонистонда ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш билан шуғулланадиган янги ҳарбий бирлашма – 1-хавфсизликка кўмаклашиш бригадаси жойлаштирилди. Ҳарбий маҳкама хабарида бирлашманинг сони ошкор қилинмади.
АҚШ денгиз-пиёда корпуси қўмондони Роберт Неллернинг айтишича, Қўшма Штатлар «янги 11 сентябрь» юз бермаслиги мақсадида Афғонистонда қолади.
Шу билан бирга генерал Афғонистон раҳбарияти фуқаролик урушини тўхтатиш учун толиблар иштирокидаги музокараларга тайёрлигини таъкидлади. «Сизлар доимий уруш ҳолатида яшай олмайсизлар», - деди у.
АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг қарорига кўра, ҳаммаси бўлиб тахминан 14 минг киши бўлиши керак.
Мавзуга оид
09:23
Махфий учрашув: Уиткофф Ризо Паҳлавий билан Эрондаги намойишларни муҳокама қилди
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026