Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхободда кучли зилзила юз бериши ҳақидаги миш-мишлар ваҳима келтириб чиқарди
Фото: ca-news
Ашхобод аҳолиси жума, 30 март куни кучли зилзила рўй бериши ҳақидаги миш-мишлар туфайли ваҳимага тушиб қолди. Ер силкиниши соат 15:00да рўй бериши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. «Хроника Туркменистана» нашри мухбирлари хабарига кўра, кундузги соат иккидан сўнг кўплаб одамлар, шу жумладан ташкилотлар ходимлари ҳам кўчага оммавий равишда чиқиб, табиий офат юз беришини кутишган.
Йирик супермаркетлар ҳам ёпилган, уларнинг ишчилари бинони ваҳимада тарк этишган.
Якунда зилзила юз бермади, бироқ ваҳимада бўлган шаҳар аҳолиси яна бир неча соат давомида кўчада қолди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, зилзила юз бериши ҳақидаги миш-мишлар белгиланган муддатдан бир неча кун аввал тарқалди. Уларнинг манбаларини аниқлаш имконсиз бўлган.
Earthquake-report сайтидаги маълумотларга кўра, 28 март куни Ашхободда ер силкиниши юз берган, бироқ пойтахтда ҳам, Ахал вилоятида ҳам шу кунларда ҳеч қандай зилзила сезилмаган.
Мавзуга оид
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
11:13 / 12.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
15:32 / 16.01.2025
Ашхобод бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон тадбирларига тайёргарлик муҳокама қилинди
00:41 / 06.12.2024