Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатда Олий суд судьялари сайланди
Фото: Senat.uz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялигига тавсия этилган номзодларни маъқуллади.
Унга кўра, Абдумўмин Абдуахатович Абдуллаев муддатсиз даврга, Волида Рустамовна Ахтамова ўн йил муддатга, Жамшид Ўктамович Тиркашев ўн йил муддатга, Илхомжон Хакимович Рахмонқулов ўн йил муддатга, Сайлаубай Аманбаевич Мамбеткадиров ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Тавсия этилган номзодлар орасида рус тилидан нутқ қилган Волида Ахтамова бошқаларга нисбатан кам овозга эга бўлди.
Шунингдек, бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ихтиёр Қосимов, Нематжон Акбаров, Рахат Исмайлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Сенатнинг ушбу қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
19:17 / 19.12.2025
Олий суд ва Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
14:56 / 17.12.2025
Олий суд: 273-модда билан судланганлар сони 2,8 мингдан ошди
16:30 / 05.09.2025
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
21:43 / 31.07.2025