Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX ўз Интернет йўлдошини ишга туширишга расман рухсат олди
Фото: SpaceX
АҚШнинг Алоқалар бўйича федерал комиссияси (FCC) SpaceX компаниясининг бир неча минг ихчам сунъий йўлдошдан иборат Starlink сунъий йўлдоши тармоғини ишга тушириш ва ундан фойдаланишга доир аризасини тасдиқлади. Компания улар ёрдамида нафақат АҚШда, балки бутун дунёни Интернет билан таъминлашни режалаштирмоқда.
"Комиссия ушбу қарори билан тезкор маълумот етказиш хизматларини тақдим этиш соҳасида муносиб рақобат томон муҳим қадам қўйди", - дейилади FCC баёнотида.
Аризада таъкидланишича, бу FCC бундай сунъий йўлдош гуруҳини яратишга рўйхуш берган биринчи ҳолатдир, бироқ ОАВга кўра, сўнгги йилда OneWeb, Space Norway ва Telesat компаниялари сунъий йўлдошлар ёрдамида кенг кўламли алоқа хизматларини тақдим этиш учун АҚШ бозорига киришга рухсат олишган.
SpaceX компанияси сунъий йўлдошлари Интернетга глобал киришни таъминлаш учун Ka- ва Ku-диапазонидаги частоталарда ишлайди. Starlink тармоғининг оммавий ишга туширилиши 2019 йилга мўлжалланган.
Мавзуга оид
07:36
2026 йил прогнози: дунёдаги энг қиммат хусусий компаниялар
09:45 / 08.11.2025
Starlink Марказий Осиёда сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш бўйича Veon билан келишув тузди
11:14 / 14.10.2025
SpaceX Starship'нинг 11-синовини муваффақиятли якунлади
18:26 / 02.10.2025