Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия: Россия тажовузкор, у билан ҳамкорлик имконсиз
Фото: Pixabay
Буюк Британия Россия томони билан конструктив муносабатлардан манфаатдор, бироқ Россиянинг «тажовузкор хатти-ҳаракатига» жавоб қайтариш лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА «Новости» Британия бош вазири канцелярияси расмий вакилига асосан хабар қилмоқда.
«Буюк Британия Россия конструктив шерик бўлишини кўпроқ хоҳлайди», - дея маълум қилди манба.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар вазият тезлик билан барқарорлашишини кутмаслиги лозим, сабаби Россия томонидан келаётган чақириқлар йиллар давомида сақланиб қолади.
«Бизга Россия томонидан шундай тажовузкор хатти-ҳаракатга мос равишда жавоб қайтариш талаб этилади, ҳамда биз айнан шу билан шуғулланмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди манба.
Мавзуга оид
19:58
ОАВ Зеленский яна уч йиллик урушга тайёрланишни буюргани ҳақида ёзди. Киев рад этди
17:20
Британия қиролининг укаси қўлга олиниши: бу ҳақда нималар маълум?
15:05
Telegram: хорижий махсус хизматларда ёзишмаларга кириш имкони йўқ
13:51