Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Россиянинг С-400 мажмуасини олган илк хорижий давлат бўлди
Фото: ТАСС
Россиянинг Усть-Луг портидан Хитойга С-400 ҳаво ҳужумига қарши С-400 мажмуасининг қўмондонлик пункти, радиолокацион станциялари, пуск ва энергетик қурилмалари ҳамда ёрдамчи қурилмаларга эга иккита кема етиб келди. Шунингдек, Хитойга келтирилган С-400’нинг илк партияси таркибига қўшимча қурилмалар кирган, бироқ уларнинг етказилиши об-ҳаво шароитлари сабабли қолдирилди.
С-400 полк мажмуасининг таркибига пуск қурилмалари, бошқарув модуллари, радиолокацион станциялар ва бошқа қурилмаларга эга 8 та дивизион киради. Полк мажмуаси бир вақтнинг ўзида 400 тагача ракеталарга карши ракеталарни қўллай олади, ҳаво ҳудудини назорат қилувчи қўшимча воситалар билан жиҳозланган барча баландликдаги аниқловчи қурилма 500-600 кмгача масофада ҳаводан таҳдид солувчи хавфни тўлиқ бартараф эта олади.
Айтиш жоизки, Хитой С-400 мажмуасининг илк хорижий харидори бўлди. 2014 йилда имзоланган шартноманинг қиймати 2 млрд доллардан кўпроққа баҳоланган. Хитой С-400’ни сотиб олишини эълон қилгандан кейин, бир қатор давлатлар, жумладан, Туркия, Саудия Арабистони ва Ҳиндистон ҳам уни сотиб олишга қизиқиш билдира бошлаган.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026