Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Зиёрат” туризми доирасида лондонлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишди
Фото: МАК матбуот хизмати
Бугун, 4 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК зиёрат туризми доирасида HY202 рейси билан бир гуруҳ сайёҳларни Лондондан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда .
Келиб чиқиши бангладешлик бўлган сайёҳларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида МАК вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари кутиб олишди.
Меҳмонлар қисқа экскурсия сафари давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг тарихий диққатга молик жойларини, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом динининг муқаддас жойларини зиёрат қилишди.
- Ажойиб мамлакатингизда ўзгача руҳ билан сақланиб келинаётган меъморий ёдгорликлар, қадимий анаъналар ва урф-одатларингиз ҳақда кўп эшитганмиз ва, айниқса, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақда, - деди журналистлар билан суҳбатда саёҳат ташаббусчиси, гуруҳ етакчиси, Манчестер университети ўқитувчиси Маҳсуд Афзал. – Биз азалдан ўлкангизга келиш ва у билан танишишни истар эдик. Бугун ана шундай имконият туғилиб турганидан бағоят хурсандмиз.
Мавзуга оид
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
16:37 / 17.02.2026
Январда Ўзбекистонга деярли 1 млн турист: етакчи учлик — Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
14:30 / 03.02.2026