Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроиллик профессор-ўқитувчилар ЎзМУда дарс ўтмоқда
Фото: ЎзМУ Ахборот хизмати
Исроил давлатининг Холон Технология институти профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Маълумотларга кўра, улар Физика, Математика, Биология ва Кимё факультетларида докторантура ва магистратура талабаларига маърузалар ўқишади, шунингдек, ЎзМУ профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ва илмий-амалий анжуманлар ўтказишади. Бу ҳақда ЎзМУ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Исроиллик меҳмонлар ҳамкорликдаги дарслар бошланиши олдидан Холон технологиялар институтининг президенти Эдуард Якубовнинг саломини етказиб, “у 50 йил олдин Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультетини тугатганлигини доим фахр билан эслаши”ни алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Физика факультети катта аудиториясида Инновация маркази раҳбари Яков Даматовнинг, Илм-фан факультети лектори Майкл Кипербергнинг, Магистратура бўлими бошлиғи Борис Лембриковнинг турли мавзулардаги маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.
Тингловчилар томонидан Квант физикаси ва гипервизорлар билан боғлиқ мавзуларда берилган саволларга исроиллик олимлар атрофлича жавоб берар экан, ЎзМУ талабаларининг илм-фанга бўлган қизиқишлари ва билимларини олқишлашди.
Амалий машғулотлар давомида Физика факультети лабораториялари ва юқори технологиялари Маркази исроиллик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Исроиллик профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкорликдаги машғулотлари шу йил 10 апрелгача давом этади.
Мавзуга оид
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
13:11 / 19.01.2026