Жаҳон | 10:03 / 07.04.2018
30607
1 дақиқада ўқилади

Россиялик генерал Россия ва АҚШ ўртасидаги эҳтимолий уруш оқибатлари ҳақида айтди

Фото: Алексей Никольский / РИА Новости

Россия Мудофаа вазирлигининг халқаро шартномалар бошқармаси собиқ раҳбари, захирадаги генерал-лейтенант Евгений Бужинский Американинг The National Interest журналига берган интервьюсида Россия ва АҚШ ўртасидаги можаро нимага олиб келиши мумкин эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати совуқ урушдан ҳам ёмон даражада бўлиб турибди.

«Мен ҳар доим шуни айтаманки, ҳозир янада ёмон! Совуқ уруш вақтида тушунарли эди: мафкуравий қарама-қаршилик, бироқ чегара бор эди, ҳақиқат бор эди, улардан ўтиб бўлмасди, ҳеч қандай таҳдид, санкциялар йўқ эди», - дея маълум қилди Бужинский.

Унинг қўшимча қилишича, томонлар ўртасидаги кескинлик ядро қуролидан фойдаланиш билан якунланади. Таъкидланишича, Россиянинг Америка ракеталари ҳамда уларнинг ташувчиларига қарата жавоб зарбаси тўғрисидаги баёнотлар – бу ҳазил эмас.

Мавзуга оид