10:08 / 10.04.2018
20591

Хоразмда хавфсизлик қоидасига риоя қилмаслик фожиага олиб келди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 8 апрель куни соат 18.20ларда, А.Яссавий маҳалласида яшаган, 1981 йилда туғилган К.Қ. уйи ҳовлисида “КАМАЗ” юк автомашинаси ғилдираги шинасига компрессор орқали ҳаво ураётганида темир ушлагич чиқиб кетиб, уни юз қисмига теккан. 

Натижада К.Қ. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.

 

Top