07:50 / 13.04.2018
4527

Сомалида футбол майдонидаги портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Farah Abdi Warsameh

12 апрелда Сомалининг Барава шаҳрида маҳаллий футбол жамоаларининг учрашуви вақтида футбол майдонида портлаш содир этилди. Оқибатида 5 киши ҳалок бўлди,8 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Garowe Online ахборот агентлиги маълум қилди.

“5 нафар мухлис ҳалок бўлди, 8 нафари жароҳат олди. Ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин, чунки бир неча жароҳатланганнинг аҳволи оғир дея баҳоланган”, деб маълум қилди шаҳар комиссари Херси Барре Дже.

Унинг айтишича, қўлбола портловчи қурилма алоҳида аҳамиятдаги меҳмонларга мўлжалланган трибунада яширилган бўлган. Футболчиларга зиён етмаган. 

Ҳозирча бирорта гуруҳ ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бироқ полициянинг фикрича, ушбу ҳодисага “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи алоқадор бўлиши мумкин.

Top