11:51 / 13.04.2018
9357

Ўзбекистондан Узоқ Шарққа мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда 

Фото: KUN.UZ

 «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва S7 Airlines авиакомпанияси ўртасида имзоланган Код-Шер келишуви асосида МАК йўловчилари Тошкент ва Намангандан тўғридан-тўғри Россия Федерациясининг Узоқ Шарқида жойлашган - Жанубий-Сахалинск, Хабаровск, Владивосток каби шаҳарларига ва ортга парвоз қилишлари мумкин. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Мунтазам қатновлар S7 Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликда Новосибирск шаҳри аэропорти орқали амалга оширилади.

Тошкентдан Жанубий-Сахалинск, Хабаровск ва Владивосток шаҳарларига қатновлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари, шунингдек, Наманган шаҳарларига ва ортга душанба кунлари бажарилади.

Top