Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда собиқ биринчи хоним шифохонага ётқизилди
Фото: Mark Wilson / Getty Images
АҚШ собиқ президенти катта Жорж Бушнинг рафиқаси Барбара шифохонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда NBC.
Таъкидланишича, Барбара Буш даволашнинг янги усулларидан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилган. Бунинг ўрнига у умрининг қолган вақтини оила даврасида ўтказмоқчи ва «ўзига яхши қарашларини» истамоқда.
«У оила аъзолари даврасида, у уларни жуда яхши кўради, у ўзига айтилаётган кўплаб илиқ сўзларни юқори қадрлайди, ва айниқса, ўзига аталаётган дуоларни», - дея маълум қилди президентлик оиласи вакили.
Барбара Буш айнан қандай касалликдан азият чекаётгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.