16:20 / 16.04.2018
14755

Порошенко МДҲ мамлакатлари билан қатор келишувларни бекор қилишга қарор қилди

Фото: Reuters

Украина президенти Петр Порошенко ҳукуматга МДҲ мамлакатлари билан қатор келишувларни бекор қилиш вазифасини топширди. Бу ҳақида душанба куни Украина президентининг Олий рададаги вакили Ирина Луценко мамлакат парламентидаги мувофиқлаштириш кенгашида маълум қилди. 

"Олий бош қўмондон ҳукуматни МДҲ мамлакатлари ўртасидаги барча кўп томонлама келишувлар инвентаризациясини ўтказишга чақирди, бундан мақсад прагматик жиҳатдан Украинага зарур бўлганларинигина қолдириб, қолганларини бекор қилиш. Масалан, дипломларни тан олиш тўғрисидаги келишув, бандликни тан олишга доир битим, транзит келишуви ва Украина иқтисодиёти фаолияти учун зарур бўлган бошқа шартномалар ўз кучини сақлаб қолади", - дейди у.

 

Top