Ўзбекистон | 12:50 / 17.04.2018
4154
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Колумбия элчиси билан музокаралар ўтказди

2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Колумбия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Альфонсо Лопес Кабаллерони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида мамлакатлар бир-бирлари учун истиқболли ҳамкор эканлиги ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

 Alfonso Lopes Kaballero
Фото:ТИВ ахборот хизмати /Anvar Ilyosov

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид