Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул Пхеньян билан тинч битим қандай шартда имзоланишини маълум қилди
Фото: EPA
Жанубий Корея КХДР билан тинч битим, агарда Пхеньян ядро қуролидан воз кечса, имзолайди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Корея Республикаси президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ёнга асосан хабар берди.
Маслаҳатчининг хабар беришича, Жанубий Корея ҳукумати КХДР ядровий қуролсизланиш йўлига ўтса, ушбу давлатни рағбатлантиришнинг турли усулларини кўриб чиқмоқда. Унинг таъкидлашича, мамлакат Шимолий Корея билан музокаралар бўйича иттифоқчилари билан маслаҳатлашмоқда.
«Масалан, биз КХДРдан келаётган хавфсизликка таҳдидларни қандай қилиб йўқ қилиш мумкин эканини муҳокама қилмоқдамиз. Шунингдек, бизда Шимолга, агарда у тўғри қарорни қабул қилса, ёрқин келажакни қандай қилиб таъминлаб бериш мумкинлиги бўйича барча томонлама муҳокамалар бўлиб ўтди», - дея айтиб ўтди Чон Ий Ён.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Ким Чен Иннинг режалари ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:43 / 30.01.2026